ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Кимё ва нефть-кимё саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2017 й. 322-сон "Farg`ona kimyo zavodi" МЧЖ маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚAPОPИ

29.05.2017 й.

N 322



"FARG`ONA KIMYO ZAVODI" МЧЖ

МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



"Farg`ona kimyo zavodi" МЧЖнинг ишлаб чиқариш қувватларини иш билан таъминлаш, қўшимча экспортини ташкил этиш ва валюта тушумини кўпайтиришни таъминлаш, республика иқтисодиётининг ўзаро боғлиқ тармоқларида иш билан бандликни оширишни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

2017 йилда пахта линти ишлаб чиқариш ва уни республика корхоналарига етказиб бериш балансига мувофиқ "Farg`ona kimyo zavodi" МЧЖга тўғридан-тўғри шартномалар бўйича 15,0 минг тонна ҳажмида пахта линти етказиб бериш назарда тутилган;

2017 йил январь-апрель ойлари даврида "Ўзпахтасаноат" АЖ корхоналари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича реализация қилинмаган ҳажмлар ҳисобига биржа савдолари орқали 3,75 минг тонна пахта линти белгиланган тартибда реализация қилинган;

2017 йил охиригача "Farg`ona kimyo zavodi" МЧЖга тўғридан-тўғри шартномалар бўйича 11,25 минг тонна пахта линти етказиб бериш таъминланади, шу жумладан улардан 7,5 минг тонна пахта целлюлозаси ишлаб чиқарилади, уларнинг 2,0 минг тоннаси ацетат ипи ишлаб чиқариш учун "Фарғанаазот" АЖга етказиб берилади ва 5,5 минг тоннаси экспорт қилинади.


2. Белгилансинки, "Farg`ona kimyo zavodi" МЧЖга пахта линти етказиб бериш "Ўзпахтасаноат" АЖнинг тегишли ҳудудий филиаллари билан тузиладиган тўғридан-тўғри шартномалар бўйича қуйидаги ҳажмларда амалга оширилади:

3,0 минг тоннаси - тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича эквивалентдаги миллий валютага, бир тоннаси учун 400 АҚШ долларидан;

8,25 минг тоннаси - эркин конвертация қилинадиган валютага, бир тоннаси учун 400 АҚШ долларидан.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" АЖ, "Farg`ona kimyo zavodi" МЧЖ Ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда "Farg`ona kimyo zavodi" МЧЖ маҳсулотларининг рақобатбардошлигини оширишни таъминлайдиган ҳамда целлюлоза ишлаб чиқариш таннархини пасайтирадиган тадбирларни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)
























Время: 0.0076
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск